4 Март 2022 йил 288

Шерободда, 3-сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 3-март куни Шеробод туманининг 3-сектор ҳудудига қарашли "Меҳробод" маҳалласи 6-сонли умумтаълим мактабида 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Ў.Шукуров, вилоят Ички ишлар бошқармаси Пробация бўлими бошлиғи Ш.Саттаров, туман ҳокимининг ўринбосари М.Чориевлар иштирокида “Сектор раҳбари ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Унда ушбу ҳудудга тайинланган ҳоким ёрдамчиси ҳамда ёшлар етакчилари, маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ва мактаб директори ҳамда тегишли масъуллар қатнашди. Ўтказилган очиқ юзма-юз мулоқотда ёшлар томонидан 11 та мурожаатлар келиб тушган бўлса, шундан 2 таси жойида ҳал этилди ва 2 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, қолган 7 та мурожаат тегишли корхона ва ташкилотларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, учрашув давомида, ушбу таълим муассасасининг тарғиботчиси Тоҳир Маматқулов томонидан шеърий парчалар тингланди. Тадбир якунида энг кўп китоб ўқиган ёшлар бадиий адабиёт китоблари билан тақдирланишди.

Text to speech