3 Май 2023 йил 168

Шеробод туманида жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича йиғилиш ўтказилди

Бугун, 3 май куни Шеробод туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими З.Халилов, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, маҳалла бешлиги ҳамда бошқалар иштирокида Ички ишлар вазирининг 2023 йил 11 апрелдаги Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий – бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги фармойиши ҳамда вилоят ИИБнинг 2023 йил 29 апрел тегишли фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида, жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда, масъуллар иштирокида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида, хизмат ҳудудида жиноятчиликни жиловлашда ҳуқуқтартибот органлари билан ҳамкорликда иш олиб бориб жиноятчиликнинг кескин камайишига эришганлиги учун Шеробод тумани "Қишлоқбозор" маҳалласининг бешлиги Ички ишлар вазирлигининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо эсдалик совғалар билан мукофотланди.

Text to speech