Шеробод туманида вояга етмаган ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар юзасидан Кенгайтирилган йиғилиш муҳокамаси бўлиб ўтди
Бугун, 5 ноябр куни Шеробод туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 56-сонли умумтаълим мактабида Сурхондарё вилояти Шеробод туманида 2022 йилнинг 9 ойи давомида "Вояга етмаган ўқувчилар томонидан содир этилган жиноятлар сабаблари ва унинг содир этилишига имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида" туман ҳокими ўринбосари М.Чориев, 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи, подполковник Ў.Шукуров, туман прокурори ўринбосари А.Чориев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари З.Ўтаев, бўлим мудири А.Ҳакимов, тумандаги барча умумтаълим мактабларининг директорлари 2022 йил 9 ойи давомида таълим муассасасида жиноят содир этган мактаб директорлари, ММИБД ўринбосари, амалиётчи психолог, синф раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш муҳокамаси бўлиб ўтди.
Ушбу ўтказилган йиғилишда 2022 йил 9 ойи давомида Вояга етмаган ўқувчилар томонидан содир этилган жиноятлар сабаблари ва унинг содир этилишига имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида масъулларга амалдаги қонунчиликка асосан интизомий жазо чоралари қўлланилди. Келгуси йилда вояга етмаган ўқувчилар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича мактаб директорларига аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилди.
Шунингдек, 2022-2023 ўқув йилида 11-синф ўқувчиларининг давоматини яхшилаш борасида тегишли топшириқлар берилди.