17 Июл 2023 йил 409

Шеробод туманида вояга етмаган ёшлар назоратсизлигини олдини олиш юзасидан тунги рейд тадбирлари ўтказилмоқда

Шеробод тумани Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлик хизмати Hуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси инспектор-психологлари томонидан  туман ҳудудида вояга етмаган ёшлар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида  “Хавфсиз оила” шиори остида тунги рейд тадбири ўтказилди.

Ушбу тадбирлар ҳар куни тунги вақт 23:00 дан бошланиб, вояга етмаганлар бўлиши тақиқланган тунги клуб, биллиардхоналар ҳамда турли хил кўнгилочар жойларда тунги рейд тадбирлари ташкил қилиниб, аниқланган вояга етмаганларнинг ота-онасига фарзандини назоратсиз ва эътиборсиз қолдирганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилмоqда.

Тунги вақтда вояга етмаганларни бўлишига йўл қўйган кафе, бар ҳамда турли кунгилочар жойлар маъмуриятига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий чоралар кўрилмоқда.

Ҳурматли, Ота-оналар фарзандларингизнинг ҳаётига, хулқига эътиборсиз бўлманг ва назоратсиз қолдирманг!

Text to speech