23 Август 2022 йил 361

Шеробод туманида вилоят сектор раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилмоқда

Айни вақтда Шеробод тумани "Катта ҳаёт" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги истироҳат боғида вилоят ҳокими Тўра Боболов бошчилигида секторлар, вилоят ҳокими ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилотлар, Халқ қабулхонаси раҳбарларининг аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида оммавий сайёр қабули бўлиб ўтмоқда.

Ҳозирга қадар қабулда иштирок этиш учун рўйхатга олинган фуқаролар сони 87 нафарни ташкил этиб, улардан 42 нафарининг мурожаати тингланди.

Text to speech