3 Май 2023 йил 184

Шеробод туманида "Ўзбекистон-ёшлар мамлакати" шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди

Республикамизнинг барча ҳудудларида Ички ишлар вазирининг Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий – бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги фармойиши ҳамда вилоят ИИБнинг тегишли фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида "Маънавият ойлиги” бўлиб ўтмоқда

Хусусан Шеробод туманида ҳам "Ўзбекистон-ёшлар мамлакати" шиори остидаги ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Шеробод тумани ҳокими ва сектор раҳбарларининг ташаббуси билан Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман Маданият ва туризм бўлими, 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда бошқа алоқадор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган “Маънавият ойлиги” кўтаринки рух касб этди.

Фестивалда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, ёшлар, аҳоли вакиллари ва бошқалар иштирок этишди.

Тадбирда турли кўнгилочар чиқишлар, шўх куй-қўшиқлар йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Text to speech