7 Июн 2023 йил 403

Шеробод туманида телефон ўғриси қўлга олинди

Қизириқ туманида яшовчи, Р.Карима (исм шарифлар ўзгартирилган) Шеробод туман ИИБга 2023 йил 13 май куни ариза билан мурожаат қилиб, унда 6 май куни соат 23-30 ларда, туманнинг “Тароқли” маҳалласида жойлашган ресторанда стол устида қўйган 1 дона “IEFINIX” русумли, қўл телефонини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини шу туманда яшовчи, мактаб ўқувчиси, 2006 йилда туғилган И.Сардор содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. Мазкур ҳолат юзасидан 13 май куни И.Сардорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech