5 Ноябр 2022 йил 518

Шеробод туманида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари фуқароларнинг мурожаати ва муаммоларини ўрганди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 10 март кунидаги тегишли кўрсатмаси ижросини таъминлаш борасида, аҳолининг мурожаатларини ўрганиш ҳамда қонуний ҳал этиш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари И.Х.Кетмонов томонидан, Шеробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи иш юритувида бўлган жиноят ишлари бўйича фуқаролар қабул қилинди.

Қабул давомида, Шеробод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича 15 нафар айбланувчилар ва жарбланувчилар ҳамда улирнинг яқинлари билан суҳбат ўтказилди.

Суҳбат жараёнида айбланувчилар ва жабрланувчиларнинг жиноят иши юзасидан таклиф ва эътирозлари борлиги сўралиб, жиноят иши бўйича улар билан боғлиқ муаммолари шу ернинг ўзида тегишли тартибда бартараф қилинди.

Text to speech