Шеробод туманида, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича жиноят муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 сентябрь кунидаги 565-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 30 май кунида Шеробод туманидаги “Буюк ипак йули”, “Олтинвоҳа” ҳамда “Каттабоғ” маҳаллаларида Жиноят ишлари бўйича Шеробод тумани суди раиси О.Тоғаев, Туман ИИБ бошлиғи Ў.Р.Шукуров, Шеробод тумани Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари М.Нормуродов, туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи Х.Мусиловлар иштирокида, ушбу маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан содир этилган жиноятлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур ўтказилган йиғилишда, “Буюк ипак йули” маҳалласида яшовчи С.Жуманазарга (исм шарифлар ўзгартирилган) нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан, “Олтинвоҳа” маҳалласида яшовчи Ж.Жумагулга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан ҳамда “Каттабоғ” маҳалласида яшовчи Д.Дилмуродга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан Жиноят ишлари бўйича Шеробод тумани судининг қонуний кучга кирган айблов ҳукмига асосан, содир қилинган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаб ва омиллари кенг жамоатчилик эътиборига етказилди.
Жиноят муҳокамасига бағишланган йиғилишни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад эса Шеробод тумани ҳудудида шу ва бошқа турдаги жиноятларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка чек қўйишни назарда тутади.