6 Сентябр 2022 йил 389

Шеробод туманида содир этилган жиноят муҳокамасига бағишланган  йиғилиш ўтказилди

Куни кеча Шеробод туманининг “Оқтепа” маҳалласида содир этилган қотиллик (қасддан одам ўлдириш) жинояти муҳокамасига бағишлаб, 6 август куни ушбу маҳалла марказида, Шеробод туман ҳокими З.Давлатов, вилоят ИИБ пробация бўлими бошлиғи подполковник Р.Рўзиев, туман ИИБ бошлиғи подполковник Ў.Шукуров, туман прокурори ўринбосари А.Чориев, шунингдек, туман фаоллари, нуронийлар, маҳалла раислари, кенг жамоатчилик вакиллари, фуқаролар ва бошқа тегишли мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.

Муҳокама чоғида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва шароити ҳақида сўз юритилди. Туман ҳудудида, бу каби кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш учун ҳар бир маҳаллада ишларни жадаллаштириш лозимлиги, ҳар бир раҳбар лоқайдлик ва бепарволикка берилмай ўз хизмат вазифасини масъулият билан бажариши лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Маҳаллалардаги бешлик оилаларда келиб чиқаётган турли низоларни вақтида ўрганиб, уларни бартараф этишга шахсан масъул эканлиги юзасидан тегишли фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Text to speech