6 Май 2023 йил 359

Шеробод туманида содир этилган жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди

Куни кеча туманнинг 1-сектор ҳудуди “Катта ҳаёт” маҳалласида жойлашган марказий деҳқон бозорида содир этилган безорилик Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси билан содир этган шахсга нисбатан 4 май куни туман ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 565-сонли Қарорида содир этилган жиноятни муҳокама қилиш белгиланган.

Мазкур қарорга асосан жорий йилнинг 5 май куни воқеа содир этилган жойда туман ҳокими З.Халилов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари-жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи С.Сафаров, маҳалла профилактика инспектори ва бошқа масъуллар иштирок безорилик боғлиқ жиноят кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилиниб, жиноятнинг келиб чиқиш ва сабаблари ўрганилди.

Муҳокама йиғилишида, туман ҳудудида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Text to speech