Шеробод туманида содир этилган жиноят муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 565-сонли Қарори ижроси бўйича содир этилган ҳар бир жиноят жиноят иши қўзғатилган вақтдан 3 кун ичида содир этилган манзилига бориб ўрганилиши лозим. Шунга мувофиқ куни кеча Шеробод туманининг "Ойинли" маҳалласида Жиноят кодексининг 105-моддаси бўйича қўзғатилган жиноят иши муҳокама этилди.
Муҳокамада туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ш.Жумаев ва бошқа масъуллар иштирок этишди. Муҳокама давомида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари яқиндан ўрганилди.
Маълум бўлишича жанжал оқова сувни талашиш устидан келиб чиққан. Муҳокама давомида билдирилган фикр-мулоҳазалар натижасида жанжалга алоқадор фуқаролар ўз қилмишларидан пушаймонликларини билдириб, маҳалла-кўйдан кечирим сўрашди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати