2 Июн 2022 йил 292

Шеробод туманида содир этилган ҳуқуқбузарлик муҳокама этилди

Куни кеча Шеробод туманидаги тўйхоналарнинг бирида спиртли ичимлик истеъмол қилган бир-нечта фуқаролар, асосан, ёшлар иштирокида тартибсизлик келиб чиққан. Жамоат тартибига зид ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун мазкур фуқароларнинг ҳатти-ҳаракатлари Шеробод туман ИИБ ходимлари томонидан вақтида бартараф этилганлиги боис оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларнинг олди олинди ҳамда ҳуқуқбузарларга нисбатан Жиноий ишлар бўйича Шеробод туман суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди ва ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли тартибда чора қўлланилган.
Бугун, 2 июнь куни эса ҳуқуқбузарлик содир этган фуқаролар истиқомат қилувчи “Чўйинчи” маҳалласида ҳолат юзасидан туман ИИБ бошлиги, 3-сектор раҳбари Ў.Шукуров, туман ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, туман маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғи, туман Имоми, кенг жамоатчилик вакиллари ва бошқа масъуллар иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда маҳалла фаоллари, оқсоқоллар, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашишди. Муҳокама чоғида асосан, тўй ва базмларда жамоат тартибини сақлаш, аҳоли орасида профилактик ишлар олиб бориш ва маҳалла ёшларининг тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан сўз юритилди. Келгусида бу каби ҳолатлар содир бўлишининг олдини олиш бўйича қатор фикр-мулоҳазалар билдирилиши ортидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech