20 Июн 2023 йил 326

Шеробод туманида содир этилган қотиллик жинояти вилоят ИИБ бошлиғи ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 20 июн куни Шеробод туманидаги 68 сонли умумий ўрта таълим мактабида, Шеробод тумани “Мажнунтол” маҳалласи ҳудудида 12 июн куни содир этилган қотиллик жинояти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 сентябр кунидаги 565 сонли Қарори талаблари асосида кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.

Ўтказилган муҳокама йиғилишда, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи А.Исмоилов, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари И.Кетмонов, вилоят ИИБ ЖХХ Пробация бўлими бошлиғи Р.Рўзиев, ИИВ Жазони ижро этиш Департаменти 4 минтақавий ҳудуд 41 сонли Манзил колонияси бошлиғи Д.Тўрахонов, туман хокими З.Ҳалилов, туман прокурори Б.Юнусов, туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Ўтказилган муҳокама йиғилиш давомида жиноят тафсилотлари ҳақида тўхталди, ушбу қилмишнинг содир этилиш сабаб ва омиллари кенг жамоатчиликка етказилди.

Масъуллар томонидан фуқароларга оила муқаддаслиги, ҳар қандай содир этилган жиноий қилмиш жазосиз қолмаслиги, жиноятга жазо муқаррарлиги тушунтирилиб, келгусида бу каби кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида назоратни янада кучайтириш, маҳалла фаоллари ўз ишига масъулият билан ёндашиши алоҳида таъкидланди.

 Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech