20 Июл 2022 йил 355

Шеробод туманида содир этилган жиноят кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.

Куни кеча Шеробод туманидаги "Меҳробод" ҳамда "Ғуржак-1" маҳаллаларида туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров томонидан ушбу маҳаллаларда яшовчи бир гуруҳ ёшларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан муҳокама йиғилиш ўтказилди.

Унда маҳалла Имом Ҳатиби, маҳалла фаоллари, ёшлар еткачилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Йиғилишда сўз олганлар томонидан ёшларни турли ёт ғоялар ва диний оқимлардан асраш, маънавий ва маърифий дунёқарашини шакллантиришда ота-онаси каби маҳалла-кўйнинг ҳам вазифаси эканлиги алоҳида таъкидланди.

Келгусида маҳалла ҳудудида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, олиб борилиши лозим бўлган вазифа ва чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech