10 Август 2023 йил
382
Шеробод туманида Пробация хизмати назорати остида турган шахслар билан профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.
Шеробод туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ў.Шукуров ҳамда туман прокурори ўринбосари А.Чориевлар томонидан туман ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати пробация гуруҳида жазо муддатини ўтаётган туманнинг 1 секторида яшовчи назорат остидаги шахслар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида, назорат остидаги шахслардан 4 та жазо тури яъни: ахлоқ тузатиш, муайян хуқуқдан махрум қилиш, озодликни чеклаш ва шартли синов жазо турлари ўтаётганлари бўйича танқидий ва таҳлилий фикрлар билдирилди.
Ўтказилган тадбир давомида, ҳар бир назоратдаги шахс билан профилактик суҳбат ўтказилиб, уларнинг содир этган жинояти ва келиб чиқиш сабаблари юзасидан ҳар бир назорат остидаги шахсларга қонунда белгиланган тартибда тушунтириш берилди.