28 Январ 2023 йил 326

Шеробод туманида Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи шахслар учун “Меҳнат ярмарка”си ташкил этилди

Куни кеча Шеробод туман Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими ҳамда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари томонидан Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи шахсларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида, “Меҳнат ярмарка”си ташкил этилди.

Ташкил этилган “Меҳнат ярмарка”да 68 нафар назорат остидаги шахслар иштирок этди. Ушбу “Меҳнат ярмарка”да 2 нафар назоратда турган шахслар иш билан таъминланган бўлса, 2 нафар назоратда турган ёшлар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази қошида ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқиш учун йўлланмалар олишди.

Text to speech