30 Ноябр 2022 йил
325
Шеробод туманида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Шеробод тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Вояга етмаган ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи инспектор психологлари ҳамда профилактика инспектори ҳамкорлигида 2022 йил 24 ноябр куни Шеробод тумани “Зарабоғъ” маҳалласида ўтказилган тезкор тадбир давомида Шеробод тумани “Деҳқонариқ” маҳалласида яшовчи 2006 йилда туғилган вояга етмаган Б.Ж.нинг сумкаси кўздан кечирилганда 34 қути “Трения” номли пиротехника воситаси борлиги аниқланган ва тегишли тартибда келгусида текшириб кўришлик учун олинди. Вояга етмаган Б.Ж.нинг онаси Ж.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати