2 Август 2023 йил 156

Шеробод туманида назорат остида турган шахслар билан қайта жиноят содир этмаслиги бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг топшириғига асосан Шеробод туман ИИБ  бошлиғи подполковник Ў.Р.Шукуров, туманнинг 2-сектор раҳбари туман прокурори адлия маслаҳатчиси Б.Юнусовлар томонидан туман ИИБ биносида Назорат остида турган шахслар билан қайта жиноят содир этмаслиги бўйича йиғилишлар ўтказилди.

Мамлакатимизда жазони ижро этиш тизимини такомиллаштириш, маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида тарбиявий ишларнинг самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, назорат остида турган маҳкумларнинг муаммоларини аниқлаш, уларни қийнаётган масалаларни синчковлик билан ўрганиш ва амалий ёрдам бериш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, улар томонидан такроран жиноят содир этилишининг барвақт олдини олиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Text to speech