24 Декабр 2022 йил 352

Шеробод туманида Миллий ҳунармандчилигимиз ривожланмоқда

USAID компаниясининг Агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси доирасида хорижий ҳамкорлар ва Шерободлик якка тартибдаги тадбиркор Ш.Ҳасанова ўртасида шартнома имзоланди. Шунга мувофиқ бугун, тумандаги “Тароқли” маҳалласи ҳудудида гиламчиликни ривожлантиришга ихтисослашган ҳунармандчилик ўқув марказининг очилиш маросими ўтказилди.

Маросимда туман ҳокимлиги вакиллари, туман ИИБ ЖХХ ҲПБ Хотин қизлар масалалари бўйича инспекторлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва USAID компанияси вакиллари иштирок этишди.

Лойиҳа доирасида бир гуруҳ хотин-қизлар мазкур ҳунармандчилик марказида ўқитилиб, келгусида уларнинг бандлиги таъминланиши кўзда тутилган.

Text to speech