29 Декабр 2021 йил 526

Шеробод туманида, Жамоат хавфсизлиги концепцияси ҳокимлик соатида ўрганилди

Шеробод тумани ИИБ бошлиғи подполковник Ўткир Рўзиевич Шукуров Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29-ноябрь кунидаги ПФ-27-сон Фармони билан қабул қилинган жамоат хавфсизлиги концепцияси тўғрисидаги умумий тушунчалар бериб яъни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепцияси миллий хавфсизликнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланган жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини белгиловчи муҳим ҳужжат ҳисобланади.
Жамиятнинг қонунга хилоф тажовузлардан, ижтимоий ва миллатлараро низолар фавқулодда вазиятлар ва таҳдидлардан ҳимояланган ҳолати бўлиб, у жамиятнинг барқарор ривожланишига хизмат қилиши ҳамда инсоннинг ҳуқуқлари эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқарилишини таъминлаш ҳақида тушунчалар берилди.
Бундан ташқари янги ташкил этилган 48 нафар хоким ёрдамчиларига 2021 йил 29-ноябрь кунидаги ПФ-27-сон Фармоннинг 2-боб, 6-бандида назарда тутилган Жамоат хавфсизлигини таъминловчи субъектлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан иборат эканлиги тўғрисида уларга мақсадли вазифалари тушунтирилди.
Бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар жамоат хавфсизлигини таъминлашда иштирок этувчи субъектларга киришини уқтириб ўтилди.

Text to speech