8 Май 2023 йил 378

Шеробод туманида “Хотира турнири” ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 11 апрел кунидаги Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий – бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида ҳамда вилоят ИИБнинг 2023 йил 29 апрел кунидаги фармойишлари  ижросини таъминлаш ҳамда 9- май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Шеробод туманида вафот этган ички ишлар органлари ходимларининг ёрқин хотираси учун "Хотира турнири" ўтказилди.

Тадбир бошида туманнинг "Шабада" ресторани дош қозонида ош пиширилиб, бир пиёла чой узатилди ва ўтганлар ҳаққига Қуръон тиловат қилинди.

Шеробод туманидаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабининг саф майдонида “Хотира турнири”нинг очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда туман ИИБ бошлиғи подполковник Ў.Р.Шукуров, туман ИИБ фахрийлар кенгаши раиси И.Шоймуродов ҳамда вафот этганларни оила аъзолари сўз олиб, марҳум ички ишлар органлари ходимларининг ҳаёт йўллари, эл-юрт тинчлиги ва фаровонлиги учун қилган хизматлари ҳақида сўз юритишди.

Шундан сўнг “Хотира турнири”ни очиқ деб, эълон қилиб, полвонларни майдонга бирин кетин таклиф қилишди. Спортнинг миллий кураш тури бўйича ёш полвонлар кураш олиб боришди. Ғолибликни қўлга киритган полвонлар ташкилотчиларнинг эсдалик совғаларига эга бўлишди.

Text to speech