19 Декабр 2022 йил 337

Шеробод туманида “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбири ўтказилди

Бугун, 19 декабр куни Шеробод туманида туман ҳокимлиги, ИИБ, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, ФВБ ва бошқа ҳамкорлар томонидан “Хавфсиз ҳудуд” тадбири ўтказилди. Унда вилоят ИИБ ХПБ бошлиғи майор А.Худайбердиев, туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров ва бошқа масъуллар, шунингдек, маҳалла раислари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари ва бошқа алоқадор шахслар иштирок этишди.

Тадбир давомида “Президент арчаси” ва “Янги йил” байрами тадбирларини ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишда ҳар бир масъул ўз ишига сидқидилдан ёндашиб, зарурий чора-тадбирларни амалга ошириши юзасидан тегишли топшириқлар белгиланди.

Text to speech