22 Декабр 2022 йил
309
Шеробод туманида безорилик қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Шеробод туманида 2022 йил 3 декабр куни, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасидан тушган ҳужжатларга кўра, 8 ноябр куни туманнинг “Катта ҳаёт” маҳалласида яшовчи, Р.Рустамни (исм шарифлар ўзгартирилган) Т.Толиб тумандаги деҳқон бозори ҳудудида, ўзаро тортишуви оқибатида жамиятда юриш туриш қоидасини қасддан менсимай дуч келган жойига уриб, тан жароҳати етказган. 4 декабр куни Т.Толибга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати