1 Март 2022 йил 372

Шеробод туманида, аёллар муаммолари ўрганилмоқда

Шеробод туманида 2490 нафар хотин-қизларнинг рўйхати шакллантирилиб, “Аёллар дафтари”га киритилиши белгиланган. Туманнинг олис ва чекка ҳудудларидан бири “Истиқбол” маҳалласида бугунги кунда 1706 нафар аёллар истиқомат қилади. Шакллантирилган рўйхатга асосан “Аёллар дафтари” киритилган хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. туман ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Вояга етмаган ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳи катта инспектори майор Н.Нормухамедова ҳамда ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори лейтенант С.Худойқуловалар маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёрдамга муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиб боришмоқда.
“Истиқбол” маҳалласидаги ўрганиш ишлари давомида, шу маҳаллада яшовчи Н.М кўп йиллардан буён ногирон бўлиб, тўшакка михланиб қолганлиги, юришни имкони йўқлиги, ногиронлик аравачасига эҳтиёжи борлиги аниқланиб, унга бир дона ногиронлик аравача олиб берилди. Юртбошимизнинг қолаверса, соҳа ходимларининг меҳрибонлигидан кўнгли қувонган Н.М юртга тинчлик Халққа омонлик тилаб, дуо қилди.

Text to speech