31 Май 2022 йил 397

Шеробод туманида Агромарказ фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 декабрдаги “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-54-сонли Қарори ижроси юзасидан, жорий йилнинг 30 май куни Шеробод туманининг 3 сектор ҳудудига қарашли “Катта боғ” маҳалласида 500 миллион сўм имтиёзли кредит ҳисобига қурилган Агромарказ мажмуаси фойдаланишга топширилди.
Эндиликда мазкур агромарказ Президент Қарорида таъкидланганидек, томорқа хўжаликларида маҳсулот етиштиришни кўпайтириш орқали аҳоли даромадини ошириш, ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли ҳарид қилиш тизимини яратиш, шунингдек, ҳар бир туманда томорқа ер егалари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида кооперация алоқаларини ривожлантиришда хизмат қилади.

Text to speech