Шеробод туманида 3-сектор раҳбари ҳамда тадбиркорлар қабули ташкил этилди
Бугун, 17 июнь куни тумандаги 8-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 19 май куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видео-селектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Шеробод туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ва 3-сектор раҳбари ҳамда тадбиркорлар қабули ташкил этилди.Ушбу қабулда туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Панжиев, 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ў.Шукуров, туман Прокурори катта ёрдамчиси Ф.Ашуров, Қабулхона мудири У.Чориев ҳамда тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Ташкил этилган тадбиркорлар билан бўлиб ўтган юзма-юз мулоқотда 63 нафар тадбиркорлар қатнашиб, улар томонидан жами 38 та мурожаат қабул қилинди. Мазкур мурожаатлар юзасидан муддат белгиланиб, ижроси назоратга олинди. 12 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилган бўлса қолган 13 та мурожаат эса ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати