17 Ноябр 2022 йил
295
Шеробод туманида 3-сектор раҳбари ёшлар билан учрашди
Куни кеча Шеробод туманининг Оқтепа маҳалласида 3-сектор раҳбари Ў.Шукуров, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Қ.Абдурахмонов ҳамда маҳалла раиси иштирокида ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда йигит-қизларнинг муаммо ва таклифларига қулоқ тутилиб, ўртага қўйилган муаммоли масалалар ижобий қаноатлантирилди. Қолаверса, сектор раҳбари масъуллар билан биргаликда хонадонбай юриб, ёшларнинг муаммоларини жойига бориб ўрганиш ишларини олиб борди. Бундан кўзланган асосий мақсад эса, ёшларнинг муаммоларини ўрганиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ва фойдали меҳнатга жалб қилиш орқали ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга қаратилган.