Шеробод туманида 2023 йил I-чорак давомида жиноятчилик ошиб, қизил ҳудудга кирган маҳалла бешлиги билан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 5 май куни Шеробод туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Ў.Шукуров иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда туман ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлим бошлиғи А.Боймуродова, туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Ш.Эгамбердиев, маҳалла бешлиги ва бошқа масъуллар қатнашишди. Йиғилишда асосий масала қизил тоифага кирган маҳалла масъуллари томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича тушунчалар берилди.
Шунингдек, 2023 йил I-чораги сарҳисоб қилиниб, масъулларнинг ҳисоботи тингланди ва ҳисобот юзасидан иштирокчилар ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.
Йиғилиш сўнгида, келгусида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишлар юзасидан келишиб олини, қизил ҳудуддан сариқ ва яшил ҳудудга ўтиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.