28 Март 2023 йил
310
Шеробод туманида 16 ёшга тўлган 25 нафар йигит-қизларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ID карталари топширилди
Жорий йилнинг 27 март куни Шеробод тумани Ички ишлар бўлими Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасида туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари подполковник Ў.Шукуров ҳамда туман Ички ишлар бўлими Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси бошлиғи майор Б.Эшқувватовлар томонидан туман ҳудудида истиқомат қилиб келаётган 16 ёшга тўлган 25 нафар йигит-қизларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ID-карталари тантанали равишда топширилди.
Шунингдек йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 129-сонли Қарори мазмун моҳияти тушунтирилди.