9 Феврал 2023 йил 333

Шеробод тумани ҳудудида доимий яшовчи ўқ-отар қуроли ва пневматик ов қуролига эга бўлган фуқаролар ўртасида тарғибот тадбири ўтказилди

Шеробод туман ИИБ бошлиғи подполковник Ў.Шукуров ва унинг ўринбосари майор С.Сафаровлар томонидан Шеробод тумани ҳудудида доимий яшовчи ўқ-отар қуроли ва пневматик ов қуролига эга бўлган фуқаро (овчи)ларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 810-сонли қарори талаблари ҳамда Қурол тўғрисидаги қонун талаблари юзасидан қўшимча равишда ўқув семинари ўтказилди.

Семинарда 2022 йилнинг 12 ойи мобайнида туман ҳудудида ўқ отар қуроллар билан боғлиқ бўлган нохуш ҳолатларга мисоллар келтирилиб, хавфсизлик чоралари юзасидан йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида ўқ-отар қуроллар билан боғлиқ ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида тушунтириш профилактик ишлар амалга оширилди.

Йиғилишда ов қуролига эга бўлган фуқаролар билан пневматик спорт ва пневматик ов қуролларини туман ички ишлар органидан рўйхатдан ўтказиш, улардан мақсадли фойдаланиш, ов қилиш қоидаларига қатъий амал қилишлари, броконерлик ҳолатларига чек қўйиш, ов қуролини сақлаш ва олиб юриш рухсатномаси ҳамда овчилик билетларини ўз вақтида туман ички ишлар бўлимидан ва овчилик жамиятларидан рўйхатдан ўтказиш қоидаларига тўлиқ риоя этишлари, ўқ отар қуролларни сақлаш қоидаларига қатъий амал қилишлари юзасидан топшириқлар берилди.

Фуқаролар томонидан ноқонуний портловчи моддалар ўқ-отар қуроллари, ўқ-дорилар ихтиёрий равишда туман ИИБга топширилган тақдирда ушбу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 248-моддаси 4-бандига асосан жиноий жавобгарликдан озод қилиниши бўйича тушунтириш, профилактик тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Text to speech