Шеробод туманидаги маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш масалалари муҳокама қилинди
Шеробод тумани ҳокимлигида йил бошидан буён туман ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Унда вилоятдан бириктирилган вакил У.Алимов, вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Г.Исмоилов, туман прокурори Б.Юнусов, туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуровлар алоқадор ташкилот ва корхоналар раҳбарлари ҳамда маҳалла “бешлиги” иштирок этди.
Шунингдек, 2023 йил 6 ой давомида жиноятчилик бўйича қизил тоифага киритилган маҳаллалар бешлигининг йўл қўйилаётган камчиликлари танқидий таҳлилий муҳокама қилинди, оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар, оилавий низолар, фирибгарлик каби жиноятларни олдини олиш мақсадида, “фуқаробай”, “оилабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизими бўйича ишлаш, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида кенг қамровли профилактик тадбирларни кучайтириш юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.