23 Июн 2022 йил 268

Шеробод тумани ИИБда “Уч авлод учрашуви” ўтказилди

Бугун, 23 июнь куни Шеробод туманидаги 3-сектор ҳудудида жойлашган “Олтин воҳа” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 7 июндаги 135-фармойишига асосан, 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров ташаббуси билан ички ишлар тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган ва ҳозирда истеъфода бўлган фахрийлар, профилактика инспекторлари ҳамда бошқалар иштирокида “Уч авлод учрашуви” тадбири ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси ИИВ академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник М.Зиядуллаев ҳам қатнашиб, йиғилганлар билан биргаликда “Олтин воҳа” маҳалласида олиб борилаётган кенг-кўламли ишлар билан яқиндан танишди. Замонавий маҳалла биноси, кенг шарт-шароитлар, маҳалла тикув цехи ва янги спорт зали кўздан кечирилди.
Шундан сўнг маҳалла чойхонасида давом этган самимий суҳбат бахшининг шодон термалари билан янада файз олди. Учрашув сўнггида отахонлар юртга тинчлик сўраб дуога қўл очишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech