22 Октябр 2022 йил
487
Шеробод тумани ИИБда “Меҳнат ярмарка”си ташкил этилди
Бугун Шеробод тумани ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш мақсадида, Шеробод тумани ИИБ биносида туман ИИБ пробация, маъмурий назорат ҳамда муқаддам судланганлар ҳисобида турган шахслар қайта жиноят йўлига кирмасликлари ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш учун туман ИИБ бошлиғи, подполковник Ў.Шукуровнинг ташаббуси билан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида “Меҳнат ярмарка”си ташкил этилди.
Меҳнат ярмаркасида 2 нафар маъмурий назоратда турган ва 2 нафар пробация ҳисобида турган ишсизларнинг бандлиги таъминланди. 8 нафар шу тоифадаги шахсларни касбга ўқитиш учун йўлланмалар берилди.