Шеробод тумани ИИБда ҳам 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 7 декабрь куни Шеробод тумани Ички ишлар бўлимининг мажлислар залида 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Ушбу байрам тадбирида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник М.Болтаев, туман ИИБ бошлиғи подполковник Ў.Шукуров ҳамда туман ИИБнинг шахсий таркиби иштирок этди. Байрам тадбири давомида, туман ҳудудида жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш ҳамда фуқаролар хафсизлигини таминлаш борасида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан таъсис этилган «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик кўкрак нишони, махсус унвон ва пул мукофотлари билан тақдирланди.