9 Август 2023 йил
322
Шеробод тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ҳамда аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида пробация гуруҳ ҳисобида турувчи назорат остидаги шахслар билан учрашув-мулоқот ўтказилди.
Шеробод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази биносида ташкил этилган навбатдаги “Меҳнат ярмаркаси”да назорат остидаги шахсларнинг иштироки таъминланиб, ушбу тадбир давомида 3 нафар назорат остидаги шахслар туман “Ободонлаштириш” бўлимига ишга жойлаштирилди ва 2 нафар назорат остидаги шахсларнинг қайта касбга йўналтириш марказларига таҳсил олишлари учун йўлланмалар топширилди.
Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад назоратда турган шахсларни бандлигини таъминлаш орқали қайта жиноят содир этилишини олдини олиш ҳамда ҳаётга мослаштиришдан иборатдир.