16 Май 2023 йил 208

Шеробод тумани Ички ишлар бўлимида "Шеърият кечаси" тадбири ташкил этилди

 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли фармойишига асосан Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий – бурчимиз” шиори остида 2023 йил 1-майдан 1-июнга қадар “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш белгиланган.

 Ушбу ойлик доирасида “Китобхонлик”, “Театр, музей ва кино”, “Маданий ва маърифий тадбирлар”, “Интеллектуал тадбирлар” ҳамда “Спорт тадбирлар” бўйича ҳафталик тадбирлар ўтказилмоқда.

 Хусусан, бугун,13 май куни туман Ички ишлар бўлими биносида Шеробод тумани Ахборот-кутубхона маркази директори М.Улуғбердиева туман Ички ишлар бўлими шахсий таркиби билан биргаликда "Шеърият кечаси" тадбири ташкил этилди.

 

Text to speech