1 Апрел 2022 йил 390

Шеробод тумани Ички ишлар бўлимида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Бугун, 1 апрел куни 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Ў.Шукуровнинг ташаббуси билан аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда жамоат хавфсизлиги хизмати пробация гуруҳи назорати остида турган ҳамда муқаддам судланган шахслар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи майор С.Сафаров, Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи катта инспектори А.Жўраев, туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси Вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори Н.Нормуҳамедова ҳамда тумандаги бўш иш ўринлари мавжуд бўлган корхона ва ташкилотлар масъуллари қатнашди. Меҳнат ярмаркасини ўтказишдан асосий мақсад, туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги бўлими Пробация гуруҳи назорати остида турган ҳамда муқаддам судланган шахсларни бандлигини таъминлашдан иборат бўлиб, унда 45 нафар шахслар жалб қилинди.
Улардан 3 нафари “Шеробод Текстил Инвест” МЧЖга, 1 нафари “Сарвиноз Динара Кумуш” ОКга ва 1 нафари “Жавоҳир Шер Мих” ОКга ишга қабул қилинди ҳамда 1 нафарига Шеробод туманидаги касбга қайта ўқитиш марказига компютер йўналиши бўйича йўлланмалар берилди.

Text to speech