17 Апрел 2023 йил 532

Шеробод тумани 3-сектор ҳудудидаги таълим даргоҳида “Оталар йиғилиши” бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 13 март куни Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида ҳафтанинг шанба куни вилоятнинг тажрибаси сифатида "Оталар қабул куни" бўлиши таклифи берилган эди.

Шу муносабат билан Шеробод тумани Қуллуқшо маҳалласидаги 7-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Оталар йиғилиши” ташкил этилди.

Ушбу йиғилишда мактабда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг оталари ҳамда таълим муассасасида фаолият юритаётган педагог ходимлар иштирок этишди.

Ўтказилган йиғилишда, туман 3-сектор раҳбари Ў.Шукуров Президентимизнинг 2023 йил 13 март кунидаги ташрифи давомида, ўқувчиларнинг таълим-тарбия олишда уларнинг назоратини кучайтириш мақсадида, Сурхондарё тажрибаси тариқасида “Оталар йигилиши” ташкил этилаётганлиги, келажак авлод бугунги кунда таълим-тарбия олишлари учун кенг имкониятлар яратилганлигига алоҳида тўхталиб, фарзандларнинг одоби-ахлоқи борасида сўз юритди.

Шунингдек, йиғилган оталар ва педагогларнинг ўқувчи ёшлар чуқур билим олишлари юзасидан таклиф ва тавсиялари тингланди.

Text to speech