26 Июн 2023 йил 170

Шеробод тумани 3-сектор ҳудудида “Қурбон ҳайити” арафасида қабристонлар обод бўлмоқда

Азал азалдан халқимиз миллий қадриятларимизни тиклаш, аждодларимиз хотирасини улуғлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадида қабристондай табаррук масканларни обод қилиш, саранжом-саришта сақлаш ва зиёрат қилиб туришга алоҳида эътибор қаратиб келади.

“Муборак Қурбон ҳайити” байрами олдидан Шеробод тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ўткир Шукуровнинг ташаббуси билан ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Хусусан сектор ҳудудидаги "Ғуржак 1", "Қуллуқшо", "Қишлоқбозор" ҳамда "Шеробод" маҳаллаларда, шунингдек, қабристонлардаги ҳашарларда қабристон ҳудуди ободонлаштирилиб, ички йўлаклари ҳам тартибга келтирилмоқда. Бундай ҳайрли ва савобли ишлар Шеробод туманидаги бошқа барча қабристонларда ҳам давом этмоқда.

Text to speech