29 Июн 2022 йил 365

Шеробод тумани 3-сектор раҳбари ёшлар билан учрашди

30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан жойларда сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашувлари ташкил этилмоқда.
Ана шундай учрашувлардан бири Шеробод тумани 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров томонидан ташкил этилди. Унда 3-сектор ҳудудида истиқомат қилиб келаётган йигит-қизлар иштирок этишди.
Учрашув давомида асосан, ёшлардан ишга жойлашиш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашда кредит олиш масалалари юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Ечими мавжуд муаммолар сектор раҳбари томонидан шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, вақт ва маблағ талаб этадиган масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар юклатилди.
Шунингдек, сектор раҳбари томонидан ёшларнинг турли ташаббуслари ҳам қўллаб-қувватланиб, уларга китоблар совға қилинди.

Text to speech