17 Июл 2021 йил 54

Шеробод тумани 3-сектор ҳудудида истиқомат қилиб келаётган “Темир дафтар” рўйхатига киритилган оилалар ҳолидан хабар олинди

Шеробод тумани 3-сектор ҳудудида истиқомат қилиб келаётган аҳолининг “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг ҳолидан хабар олиш, мусулмонларнинг байрами “Қурбон ҳайити” билан муборак бод этиш, уларга меҳр ва мурувват улашиш орқали мазкур оилаларнинг кўнглини шод этиш мақсадида, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари подполковник Ў.Шукуров, Сурхондарё вилояти ИИБ Молия ва моддий техника таъминоти бошқармаси Молиявий таъминот хизмати бошлиғи ўринбосари подполковник С.Эргашевлар, сектор ишчи гуруҳи аъзолари билан биргаликда байрам билан қутлашиб, совға-саломлар улашди.
“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг ҳолидан хабар олиш асносида, уларнинг муаммолари ҳам ўрганилиб, тегишли ташкилотлардан таркиб топган ишчи гуруҳ аъзоларига ечимини ҳал этиш учун топшириқлар берилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech