14 Май 2021 йил 592

Шеробод туман ҳокими профилактика инспекторлари билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5050-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Шеробод тумани ҳокими З.Давлатов профилактика инспекторлари билан учрашиб, уларнинг хизмат хоналарини жиҳозлаш учун мебель ҳамда янги замонавий моддий-техник воситалари билан таъминлади.
Шеробод туман ИИБ бошлиғи подполковник Ў.Шукуров тумандаги профилактика инспекторларига қарордан келиб чиқадиган вазифалар, уларни ижро этиш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан тавсия ва кўрсатмаларини бериб ўтди ва янги мебел ҳамда компюьтерларни профилактика инспекторларига тантанили равишда топширди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech