2 Ноябр 2021 йил 527

Шахсий таркиб ўртасида амалий ўқ отиш машғулоти ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 17 январь кунидаги “Ички ишлар органларида хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлик машғулотларини ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи асосида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларининг шахсий таркиби билан амалий ўқ отиш машғулотларини ўтказиш тўғрисида 2021 йилнинг 7 октябрь куни бошқарма бошлиғининг буйруғи тасдиқланган бўлиб, ушбу буйруқ талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят ИИБ соҳавий хизматларида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 29-30 октябрь кунлари, Сурхондарё вилояти ИИБ Касбий тайёргарлик бўлими бошлиғи, подполковник М.Бозоров раҳбарлигида, бошқарма Патруль-пост хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патруль-пост хизмати батальони ходимлари билан амалий ўқ отиш машғулотлари ўтказилди.
Ушбу ўқув машғулотларига вилоят ИИБ Тиббиёт бўлими ҳамда вилоят тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди бошқармасидан мутахассис ходимлар жалб этилиб, шахсий таркибга ўқ отиш машғулотларининг мақсад ва вазифалари юзасидан тушунчалар берилиб, ходимларнинг замонавий ўқ отар қуроллардан ўқ отиш кўникмалари оширилди.

Сурхондарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech