2 Феврал 2021 йил 719

“Шахмат-шашка” мусобақалари ўтказилди

Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари аёл ходималари ва ходимларининг фарзандлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида спортнинг “Шахмат ва шашка” тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Термиз шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар ижодиёти марказида бўлиб ўтган мусобақада спортнинг “Шашка” тури бўйича 1-ўрин Ангор тумани ИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори лейтенант С.Р.Махамадиевага;
2-ўрин вилоят ИИБ КБ канцелярия бошлиғи сафдор Д.Н.Норбоевага;
3-ўрин вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ сафдор ходими сафдор В.Ш.Абдиевага насиб этди.
“Шахмат” тури бўйича эса 1-ўрин вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси полковник Н.Т.Норқулова;
2-ўрин ИИВ Сурхондарё академик лицей ўқувчиси С.О.Шопўлатова;
3-ўринни вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ сафдор ходими сафдор З.У.Зарипова қўлга киритди.
“Шахмат” бўйича ходимларнинг фарзандлари ҳам беллашишди. Унда 1-ўрин Термиз шаҳар ихтисослаштирилган 9-сонли мактаб ўқувчиси Б.Б.Вахобовга, 2-ўрин Термиз шаҳар 3-сонли мактаб ўқувчиси А.Х.Хуррамовага, 3-ўрин Термиз шаҳар 3-сонли мактаб ўқувчиси Л.Р.Тоғаевага насиб этди.
Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech