23 Август 2022 йил 375

Шарғунда фирибгарлик жиноятини содир қилган қидирувдаги шахс қўлга олинди.

Сариосиё туманида 2022 йил июл ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми ва 25,211-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Шарғун шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Жарқўрғон туманида яшовчи, Б.Бобоназар (исм шариф ўзгартирилган) 9 август куни Сариосиё туман ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Профилактика инспекторлари томонидан туман ҳудудида юрганлиги аниқланиб, ушланган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech