31 Декабр 2022 йил 196

Шарғунда болажонларга вилоят ИИБ бошлиғининг янги йил совғалари улашилди

Ҳар йили Янги йил кириб келиши ўзгача бир қувонч ва шодлик билан кутиб олинади. Бу йил ҳам Янги йил ўзгача бир шукуҳ ва ифтихор туйғулари ила нишонланмоқда. Сариосиё туманининг Шарғун шаҳарчасида истиқомат қилиб келаётган кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ишлаш мақсадида хорижий давлатларга кетган фуқароларимизнинг оиласидан хабар олиниб уларнинг фарзандларига Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг совғалари улашилди.

Болажонларга Сурхондарё вилояти ИИБ Молия ва Моддий техника таъминоти бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник С.Эргашев ҳамда Сариосиё тумани ИИБ бошлиғи подполковник М.Амантўраевлар ҳар бир хонадонларга кириб, хонадон соҳибларини байрам билан табриклаб, янги йил совғаларини топширишди.

Янги йил совғаларига эга бўлган болажонлар янги йил байрамини ўзгача бир қувонч билан кутиб олишмоқда.

Хонадон соҳиблари бундай эътибор ва ғамхўрликдан ўз миннадорчиликларини билдиришиб, ташаккурлар айтишди.

Text to speech