20 Июн 2020 йил 657

Шакар сотувчиси фирибгар экан

Термиз шаҳрида 2020 йилнинг 10 июнь куни Термиз шаҳарида яшовчи тадбиркор Ш.З. Термиз шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, унда Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи А.Х. жорий йилнинг 30 май куни ижтимоий тармоқдаги www/OLX uz мобил иловасига арзон нархларда шакар маҳсулотини сотиши ҳақида ёлғон хабар жойлаштирганлигини ва 30 май куни ушбу эълон бўйича А.Х. билан гаплашиб, 1 кг шакарни 5200 сўмдан сотиб олишга келишганлигини ва шу куни 10 тонна шакар махсулотлари учун “CLICK” дастури орқали унинг пластик картасига 52.000.000 (эллик икки миллион) сўм пул маблағларини ўтказиб берганлигини, лекин келишилган шакар махсулотини етказиб бермасдан пулларини ўзлаштириб кетганлигини билдирган. Мазкур ҳолат юзасидан 16 июнь куни фирибгарлик жиноятини содир этган А.Х.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech