17 Май 2024 йил 536

Семизлик - кўплаб касалликларнинг асосий сабабчисидир.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ таркибида бўлган ортиқча вазнга эга яъни семизликнинг 3-4 даражасида турувчи ходимлар билан учрашув ўтказилди.

Унда бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник Шадиев Шерзод Файзуллаевич сўз олиб, айримлар нормал ҳолат ҳисоблайдиган, аслида кўплаб касалликларнинг асосий сабабчиси бўлган семизлик ҳозирги кунда тиббий-ижтимоий муаммога айланганлигини ҳамда ортиқча вазн ва семизлик саломатликка салбий таъсир кўрсатиб, бир қатор сурункали касалликларга сабаб бўлиши мумкинлиги хақида тушунтириб ўтди .

Тадбир давомида шифокорлар томонидан семизликни асосан 3 турга бўлиниши, буларнинг биринчиси бирламчи, яъни экзоген-конституционал семизлик, бу ҳолат замирида камҳаракатлик – гиподинамия, меъёридан ортиқ овқатланиш ва наслий берилувчанлик ётиши, иккиламчи семизлик турли эндокрин касалликлар оқибатида юзага келса, кейинги ҳолатда семизлик ирсий генетик касалликлар натижасида рўй бериши мумкинлиги, шунингдек, кунлик овқатланиш меъёрларига амал қилиш борасида диетолог шифокорларнинг тавсиялари тингланди ҳамда ортиқча вазндан халос бўлиш борасида тайёрланган махсус видеоролик намойиш этилди.

Тадбир сўнгида, йиғилиш иштирокчиларга ходимларининг антропометрик кўрсаткичларини режали нормаллаштиришда профессионал ёрдам кўрсатиш бўйича методик қўлланмалар тарқатилиб, ортиқча вазндан халос бўлиш бўйича муддатлар берилди.

Text to speech