8 Декабр 2020 йил 710

Семинарда содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳам ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг 2020 йил 28 августдаги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Музработ туманидаги 37 та маҳалла фуқаролар йиғинлари учун туманнинг 3-секторига қарашли “Юртим жамоли” маҳалласи ҳудудида жойлашган 21-сонли Мусиқа ва санъат мактабида семинар ўтказилди.
Семинарда Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи А.Хўжақулов ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг хавфсиз худуд бўйича ўринбосари подполковник Ф.Менглиев иштирок этиб, ҳудудни хавфсиз, тинч осуда, маънавий баркамол, ижтимоий-иқтисодий, намунавий ҳудудга айлантиришда тегишли тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, тумандаги креминоген вазияти юқори бўлган "Янги ҳаёт" маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида жинояти ўсган маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва унинг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосарларининг иш фаолияти танқидий-таҳлилий муҳокама қилиниб, жиноятчиликни жиловлаш, уларни олдини олиш борасида профилактик ишларни кучайтириш тўғрисида кўрсатмалар берилиди.
Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Музработ туманидаги Маҳалла фуқаролар йиғинлари ва профилактика инспекторлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи семинарда иштирок этиб, соҳага оид маъруза қилди. Жиноятчилик ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт шароитлар муҳокама қилиниб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Мазкур йўналишдаги семинарлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ташкил этилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech